Жамият | 09:00 / 07.03.2021
11980
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Havas 2 ёшда: Havas дискаунтерлар тармоғининг харидорларга мурожаати

Бугун, 7 март куни Havas 2 ёшга тўлди. Бу қувончли кунда Havas дискаунтерлар тармоғининг 120 дўкони харидорларга ўз эшикларини очди. Янги дўкон манзили: Тошкент ш. Шайхонтоҳур тумани, Фурқат ва Навоий кўчалари кесишуви, 8 дўкон.

Ҳурматли харидор, биринчи Havas дўкони истеъмолчиларни паст нархлар, чегирмалар ва сифатли сервис билан шод этишни бошлаганига 2 йил бўлди. Бу вақт мобайнида тармоғимизнинг ҳар бир ходими филиалларимизда қулайлик ва шинамлик муҳитини яратиш, харидорларимизга юқори даражада сифатли ва барра маҳсулотларни максимал даражада арзон нархларда етказиб бериш учун астойдил меҳнат қилди.

Havas ўз харидорларига ҳеч қачон оддий истеъмолчи каби муносабатда бўлмаган. Havas учун ҳар бир доимий харидор – доимо табассум билан кутиб олинадиган жон қўшни, ҳар бир янги харидор – қайтиши интизорлик билан кутиладиган янги дўстдир. Албатта, 2 йил давомида дўконларимизда хатолар бўлиб турган, аммо ҳатто энг яқин дўстлар орасида ҳам тушунмовчиликлар бўлиб туради, шундай эмасми?

Havas шахсий вақтни қадрлайди ва харидорлар ўз шахсий вақтини узоқ масофада жойлашган дўконга йўл олишга эмас, балки ҳақиқатда муҳим нарсаларга сарфлаши лозим , деб ҳисоблайди. Харидорлар севимли оила, яқин дўстлар ёки ёқимли хобби каби қадриятларга кўпроқ вақт ажратиш имкониятига эга бўлишлари учун дўконлар харидорларга иложи борича яқин жойда жойлашиши лозим, деб билади. Балки айнан шунинг учун истеъмолчилар “Havas”ни “меҳрибон қўшни” дея атай бошлагандир.

2 йил давомида Havas дўконлари сони 120 етди. Бундай муваффақиятга эришишимизда азиз харидорларимизнинг ҳиссаси катта. Қадрли дўстлар, Havas сизга танловингиз ва брендимизга бўлган меҳр-муҳаббатингиз учун миннатдорчилик билдиради ва сизга ўз муҳаббатини изҳор этади. Havas ҳар бир харидорни қадрлайди ва дўконларини янада қулайроқ, шинамроқ қилиш учун тинимсиз иш олиб боради. Биринчи бор ташриф буюрган харидорларда такроран қайтиб келиш истаги пайдо бўлиши учун мунтазам меҳнат қилади.

Бу шод кунда Havas ҳар бирингизга бахт-саодат, шодлик-қувонч, омад тилайди. Биз сизни дискаунтерларимизда кўришдан доимо мамнунмиз. Ўзингизга яқин филиални расмий сайтимизда аниқлашингиз мумкин:
Расмий сайтимиз: www.havasfood.uz/ru/markets/

Сизнинг севимли дискаунтерингиз Havas.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид