Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонасининг «Урганч ҳудуди» ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонасининг «Урганч ҳудуди»ни ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Қурилиш вазирлигининг Урганч тумани Бекобод ва Ғойбу қишлоқларида «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонасининг «Урганч ҳудуди»ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
«Ҳазорасп» ЭИЗнинг «Урганч ҳудуди»нинг транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланади.
Қуйидагилар:
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги ушбу дастур президентнинг 2020 йил 18 декабрдаги «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4929-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилишини;
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ дастур доирасида амалга оширилиши белгиланган ишларни ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда «Ҳазорасп» ЭИЗнинг «Урганч ҳудуди»да жойлаштириладиган лойиҳаларни ташқи йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан кафолатли таъминлаш чораларини кўради.
Қуйидагилар:
Хоразм вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси «Ҳазорасп» ЭИЗнинг «Урганч ҳудуди» бош режасини ишлаб чиқиш, шунингдек, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича буюртмачи этиб;
«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонаси «Ҳазорасп» ЭИЗнинг «Урганч ҳудуди» бош режасини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳалаш ташкилоти этиб белгиланади.
Мавзуга оид
16:38 / 18.03.2025
Хоразм вилоятининг учта туманида ҳоким ўзгарди
17:59 / 06.03.2025
“Наманган” махсус экспорт зонаси ташкил этилади
15:24 / 19.08.2024
“Суд ўтгунча, ғўза қуриб қолади” — Хоразмда фермер ва ҲЭТК ўртасидаги низо ҳосилга таҳдид солмоқда
07:33 / 13.10.2023