Фан-техника | 20:29 / 10.03.2021
15133
2 дақиқада ўқилади

Toyota янги “сирли” моделининг илк суратини эълон қилди  

Toyota автомобилсозлик компанияси X Prologue деб номланган янги моделининг илк тизер суратини эълон қилди. Концептнинг премьераси 15 мартга белгиланган.

Фото: Toyota

Айни вақтда машина ҳақидаги барча маълумот сир сақланмоқда. Машинанинг тизер суратида унинг баъзи элементларинигина, жумладан С-симон фараларини ва кичик ўлчамли капотини кўриш мумкин. 

Carscoops маълумотларига кўра, гап Toyota’нинг кўпчилик янги моделлари учун асос қилиб олинаётган e-TNGA платформасида қуриладиган электр кроссовер прототипи ҳақида бормоқда. 

Ушбу платформа Subaru билан биргаликда ишлаб чиқилган. Унинг негизида қуриладиган биринчи модел ўлчами бўйича RAV 4’га тенг кроссовер бўлади. Автомобил Volkswagen ID.4, Nissan Ariya ва шу каби машиналар билан рақобатлашади. Кейинроқ Toyota’нинг электрокарлари қатори Suzuki билан бирга ишлаб чиқиладиган кичик кроссовер, катта йўлтанламас ҳамда минивэн ва седан билан тўлдирилади.

Япон компанияси 2025 йилгача Европа бозорига 60тагача янги ёки янгиланган моделлар ва уларнинг электр агрегатли модификацияларини чиқаришни режалаштирмоқда. Машиналарнинг ишлаб чиқарилиши компаниянинг Япониядаги янги корхонасида йўлга қўйилмоқчи. Бу корхонада фақатгина электрокарлар ишлаб чиқарилади. 

Мавзуга оид