Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда TikTok тақиқланади
Покистонда TikTok ижтимоий тармоғи тақиқланади. Бу ҳақда мамлакат телекоммуникация бошқармаси вакили Хуррам Меҳрон маълум қилди.
"Суд Покистон телекоммуникация бошқармасидан TikTok тармоғини блоклашни сўради", - деди у.
Меҳроннинг қўшимча қилишича, бошқарма суд талабини бажаради.
Пешовар юқори судининг қарорида айтилишича, суд даъвогарнинг TikTok ахлоқсиз контент тарқатаётгани тўғрисидаги фикрига қўшилган ҳолда иловани тақиқлайди.
Покистонда TikTok ўтган йил октябрида тақиқланган, аммо компания аккаунтларни маҳаллий қонунларга мувофиқ ҳолда модерация қилишга ваъда берганидан сўнг тақиқ бекор қилинганди.
Қисқа видеороликлар яратиш ва томоша қилиш учун мўлжалланган TikTok сервиси Хитойнинг ByteDance компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Покистонда WhatsApp ва Facebook’дан кейин энг кўп юклаб олинган илова ҳисобланади.
Мавзуга оид
21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
00:15 / 20.05.2025
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди
22:12 / 15.05.2025
Покистон ва Ҳиндистон сулҳни 18 майга қадар узайтирди
17:40 / 13.05.2025