Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Huawei 5G-смартфонлар бозорида етакчиликни эгаллади
5G бозорида Huawei улуши 26,9 фоизни ташкил этган. Иккинчи ўринни 25,1 фоиз улуш билан Samsung эгаллади.
Huawei компанияси фаол 5G қурилмалар сони бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Finbold агентлиги тадқиқотида айтилмоқда.
Маълумот берилишича, 5G бозорида Huawei улуши 26,9 фоизни ташкил этган. Иккинчи ўринни 25,1 фоиз улуш билан Samsung эгаллади. Юқори учликни 19,5 фоиз улуш билан Apple якунлаган. Кейинги ўринларда Хитойнинг Vivo ва Honor компаниялари эгаллади. Уларнинг бозордаги улуши мос равишда 11,8 ва 6,9 фоизни ташкил этган.
Шунингдек, мутахассислар Huawei ва Samsung компанияларини таққослашди. Охирги чорак натижаларига кўра, Корея компанияси рақобатчисини ортда қолдирган – масалан, ноябрда бешинчи авлод тармоқларида корейсларнинг 44,9 ва хитойларнинг 8,6 фоиз қурилмаси рўйхатга олинган.
Қайд этилишича, АҚШ санкцияларига қарамасдан, Huawei кўплаб буюртмаларга эга ва 5G инфратузилмасини фаол ривожлантирмоқда.
Мавзуга оид
16:49 / 20.04.2025
Хитойда дунёдаги биринчи 10G интернет тармоғи ишга туширилди
22:55 / 13.03.2025
Европарламентда Huaweiʼга алоқадор коррупция иши сабаб тинтув ва ҳибсга олишлар бўлиб ўтди
09:00 / 19.12.2024
Huawei компанияси Дубайдаги тақдимотида янги букланадиган смартфон ва бошқа флагман қурилмаларини тақдим этди
00:06 / 03.11.2024