Ўзбекистон | 13:18 / 13.03.2021
14714
2 дақиқада ўқилади

Навоий вилоятида ҳам айрим ҳудудлар аҳолиси «свет»сиз қолди

Навоий вилоятида кузатилган кучли шамол ва қор туфайли айрим ҳудудлар аҳолиси электр энергиясиз қолди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабарида айтилган.

Қайд этилишича, вилоятнинг Учқудуқ, Томди туманлари ва Зарафшон шаҳрида 12 мартдан 13 мартга ўтар кечаси кучли шамол эсиб, қор ёғди. 

Оқибатда, электр тармоқлари тизимида носозликлар келиб чиққан, айрим ҳудудларда аҳоли электр энергиясиз қолган. 

Айни пайтда электр таъминоти корхоналари ходимлари томонидан ноқулай об-ҳаво шароити туфайли юзага келган вақтинчалик узилишларни бартараф этиш ишлари кучайтирилган тартибда олиб борилаётгани айтилади.

Аввалроқ, Хоразм вилоятининг кўплаб ҳудудлари электр энергиясиз қолгани хабар қилинганди.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, бугун кундуз куни республика барча ҳудудларига нам ҳаво массалари тарқалади, республика ҳудудининг кўп қисмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 

Қорақалпоғистонда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин, Хоразм вилоятида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқ атрофида бўлади, шимолий ҳудудларда 3-8 даража совуққача пасаяди.

Мавзуга оид