Ўзбекистон | 10:24 / 15.03.2021
4504
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин келиб чиқди
Пойтахтда “Evos” умумий овқатланиш шохобчасида келиб чиққан ёнғин ўз вақтида бартараф этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча соат 20:32да Шайхонтоҳур тумани Кичик ҳалқа йўли кўчаси 29-уйда жойлашган “Evos” умумий овқатланиш шохобчасида содир бўлган.
Маълум бўлишича, ёнғиндан шохобчанинг 10 квадрат метр майдони зарар кўрган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига соат 20:32да етиб бориб, 20:46да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғиндан жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳодисанинг тахминий сабаби ва зарари аниқланмоқда.