Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда ички йўлларни таъмирлаш учун 300 млрд сўм маблағ ажратилади
Жорий йил Наманган вилоятида 1400 километр бўлган ички йўлларни таъмирлаш учун 300 млрд сўм маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.
2021 йил 16 март куни Наманган вилояти ҳокимлигида жорий йилда йўл-қурилиш соҳасида амалга ошириладиган ишлар тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов, мутасаддилар ва йўлсоз-қурувчилар иштирок этишди.
Жорий йилда 300 млрд сўм ҳисобига вилоят бўйича умумий узунлиги 1400 километр бўлган ички йўлларни таъмирланиши кўзда тутилган бўлиб, Наманган шаҳрининг ўзидаги 127та 195,8 километр ички йўллар асфальтланиши, туманларда 1204,2 км ички йўлларни таъмирланиши режалаштирилган.

Шунингдек, тасдиқланган манзилли рўйхатга мувофиқ 181,2 млрд сўм ҳисобига 259,3 км ички йўллар асфальтланади ва 104,8 млрд сўм ҳисобига 1 127,3 км ички йўллар шағалланади. 13та кўприк таъмирланади.
Шу билан бирга, тақдимотда инвестиция дастури асосида 76 млрд ҳисобига еттита умумфойдаланувдаги автомобиль йулларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилгани ҳам маълум қилинди.


Мавзуга оид
09:10 / 17.05.2025
Намангандаги қабристонда ёнғин содир бўлди
14:18 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Kun.uz танқид қилган масала бўйича қонун лойиҳаси тайёрлашни буюрди
18:58 / 18.04.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
16:51 / 08.03.2025