Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда учта ҳудуд аҳолиси электр тармоғидан узилиб қолди
Сирдарё вилоятида кучли шамол электр узатиш тармоқларига ҳам зарар етказди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, кучли шамол эсиши натижасида Ховос, Боёвут туманлари ва Янгиер шаҳридаги электр узатиш тармоқларига зарар етган.
Ҳозирда «Сирдарё ҲЭТК» АЖ ишчи ходимлари томонидан ушбу талафотларни бартараф этиш чоралари кўрилаётгани айтилади.


Тез орада электр тармоғидан узилиб қолган истеъмолчилар тармоққа қайта уланиши билдирилган.
Аввалроқ, Сирдарёда кучли шамол оқибатида банк биносининг томи қулаб тушгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:16 / 27.05.2025
Сирдарёда муҳандислик ва агротехнологиялар институти ташкил этилади
22:52 / 20.05.2025
Сирдарёда 14 ёшли ўсмир каналга чўкиб кетди
09:24 / 18.05.2025
Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди
16:41 / 15.05.2025