Жамият | 17:08 / 19.03.2021
12204
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида 42-ўринни эгаллади

Финляндия рейтингда тўртинчи бор етакчилик қилмоқда. 

Фото: Picture Alliance

World Happiness Report – дунёнинг бахтли мамлакатлари рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон 149 мамлакатни ўз ичига олган мазкур рейтингда 42-ўринга жойлашди.

Финляндия рейтингда тўртинчи бор етакчилик қилмоқда. 

Бахтли мамлакатлар юқори ўнталигидан шунингдек, Дания, Швейцария, Исландия, Нидерландия, Норвегия, Швеция, Люксембург, Янги Зеландия ва Австрия жой олди.

Қозоғистон 45-, Қирғизистон 67-, Тожикистон 78-, Туркманистон 97-ўринга жойлашди.

Рейтингнинг энг охирги ўринларини Руанда, Зимбабве ва Афғонистон эгаллади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид