Жаҳон | 14:14 / 23.03.2021
4833
2 дақиқада ўқилади

Нигерда террорчилар ҳужуми оқибатида 137 киши ҳалок бўлди

Нигернинг Мали билан чегарада жойлашган Тахуа туманида террорчиларнинг қишлоқларга уюштирган ҳужуми оқибатида 137 киши ҳалок бўлди. Ҳужум 21 март куни содир этилган

Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, бу охирги вақтда мамлакатда содир этилган энг оммавий қотилликлардан бири бўлди. Бир ҳафта ичида ҳужумлар қурбонлари умумий сони 236 нафарга етган. 

Мамлакатда қурбонлар хотирасига 3 кунлик мотам эълон қилинган. 

“Қуролланган жиноятчилар тинч аҳолига мунтазам зарбалар бериб, шафқатсизлик ва даҳшатнинг янги босқичига чиқмоқда”, деб айтган ҳукумат вакили.

Нигер ҳукумати ҳужум ортида ким турганига аниқлик киритмаган. Маълумотларга кўра, ҳужумни ИШИД аъзолари амалга оширган бўлиши мумкин. Тахуа Нигернинг “Буюк Саҳрои Кабирда ИШИД” ва бошқа террорчи гуруҳлар энг фаол бўлган ҳудудларидан бири ҳисобланади.  

Нигер Африканинг Саҳел вилоятида жойлашган ва террорчилик фаолияти ҳамда ноқонуний миграция авж олгани сабабли “қора қитъа”даги энг муаммоли давлатлардан бири ҳисобланади. 2014 йилда Франция ушбу ҳудудда “Бархан” деб номланган аксилтеррорчилик амалиётини бошлаган. Ушбу миссияни “Саҳел бешлиги” давлатлари - Буркина-Фасо, Мавритания, Мали, Нигер ва Чад қўллаб-қувватлаб келади. 

Мавзуга оид