Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
СамДУ тузилмасида Муҳандислик физикаси институти ташкил этилади
Президент қарорига кўра, Самарқанд давлат университети тузилмасида Муҳандислик физикаси институти ташкил этилади. Институт физика бўйича кадрлар тайёрлашга йўналтирилади.
“Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида олий таълимда физика фани ўқитилишини такомиллаштириш, тўгараклар фаолияти, кадрлар тайёрлаш каби йўналишларга эътибор қаратилиши кўзда тутилган.
Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан:
- ОТМнинг “Физика”, “Биотиббиёт физикаси”, “Физика ва астрономия” каби бакалавриат таълим йўналиши талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадаси ғолиблари ва физика бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорлари физика мутахассисликлари бўйича қабул параметрларидан ташқари давлат гранти асосида магистратурага ўқишга қабул қилинади;
- физика бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга ойлик маоши 100 фоизи миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади;
- физика бўйича талабалар учун тўгараклар олиб бораётган профессор-ўқитувчилар ойлик маошига 25 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.
Шунингдек, 2022–2024 йилларда жами 21та ОТМнинг физика фани бўйича ўқув лабораториялари замонавий жиҳозлар билан таъминланади.
2021/2022 ўқув йилидан олий таълим тизимида физика фанлари соҳаларга мослаштирилган ҳолда ўқитилади.
2021 йил 1 ноябргача ёшлар ўртасида физика фанларига қизиқишни ошириш мақсадида “Ёш физиклар портали” ишга туширилади.
Шунингдек, Самарқанд давлат университети тузилмасида физика соҳалари бўйича кадрлар тайёрловчи Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институти ташкил этилади.
Қарор билан Миллий университет, Самарқанд давлат университети, Фанлар академияси ҳузуридаги Ядро физикаси институти ва Ион-плазма ва лазер технологиялари институтига физика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (Dsc) илмий даражаларини бериш ваколати тақдим этилди.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025