Фан-техника | 22:05 / 23.03.2021
17007
1 дақиқада ўқилади

Telegram келгуси фаолияти учун 1 миллиард доллар жалб қила олди

Фото: Global Look Press

Telegram асосчиси Павел Дуров ўз компанияси 1 млрд доллардан кўпроқ суммага облигацияларни сотганини маълум қилди. Агар компания 5 йил ичида акцияларини сотувга чиқарса, облигациялар эгалари уларни 10 фоизлик чегирма билан акцияларга айирбошлай олишади.
        
“Telegram дунёнинг бир қатор йирик сармоячиларига бондларни сотишдан 1 млрд доллардан кўпроқ маблағ жалб қила олганини маълум қилишдан мамнунман. Бу Telegram’га ўз қадриятлари ва мустақиллигини сақлаб қолган ҳолда янада ўсишга имкон беради. Бу маблағлар монетизация стратегиясини амалга оширишда ёрдам беради”, деб ёзган Дуров Telegram’даги каналида.

Таъкидланишича, сармоячилар орасида Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси, БААдан иккита суверен жамғарма - Mubadala Investment ва Abu Dhabi Catalyst Partners ҳам бор. Маълум қилинишича, амирликлар жамғармалари компания облигацияларига 75 млн доллардан сарфлашган.

Мавзуга оид