Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода 100 ўринли санаторий иш бошлади
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ҳамда меҳнат фахрийлари учун мўлжалланган санаторий - «Ситораи Моҳи Хосса» санаторийси яқинида фаолият юритиб келган, таъмирталаб аҳволга тушиб қолган Вилоят уруш ва меҳнат фахрийлари касалхонаси ўрнида барпо этилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
100 ўринли санаторий Инвестиция дастури асосида 15,5 миллиард сўм маблағ ҳисобига реконструкция қилинган ва зарур анжомлар, тиббий ташхис аппаратлари билан таъминланган.

Таъкидланишича, муассаса суяк мушак тизими, бўғим касалликлари, умуртқа поғонасининг сурункали касалликлари, асаб тизими хасталиклари, овқат ҳазм қилиш тизими, эндокрин касалликлар парвариши, стоматологик ва юқори нафас йўли касалликлари профилактикаси ҳамда даволашга мўлжалланган.

Ҳокимлик ахборот хизматига кўра, бугун Бухорода истиқомат қилаётган меҳнат фахрийлари сони 215 минг нафарга етган. Вилоят миқёсида 85 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийси санаторийларда давлат бюджети ҳисобидан соғломлаштирилиши кўзда тутилган. Улардан 60 нафари эса касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда давлат бюджети ҳисобидан бепул даволанади.

Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025