Наманганлик ота болаликдан ногирон қизига 4 йилдан бери уй ололмай сарсон
Наманганлик Марҳабо Абдуллаева болаликдан туғма ногирон. Ҳозирда 46 ёшга кирган Марҳабо опа онаси вафотидан кейин отаси Даврон ака қарамоғида қолган. 6 сотих ҳовлида 12 жон яшаши бироз қийинчилик туғдиргани боис Даврон ака қизи Марҳабо опа учун 4 йилдан буён уй-жой олиш илинжида ҳаракат қиляпти. Бир неча бор бу масала бўйича тегишли жойларга ҳам мурожаат қилган. Оxирги бор 2020 йилнинг октябрида шаҳар ҳокимлигига қилинган мурожаатга эса жавоб ҳам бўлмаган. Вилоят раҳбарларидан ечим бўлавермагач, Даврон ака Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоевага ёзма ариза билан мурожаат қилди.
Бугун Олий Мажлис Сенати аъзолари шу каби аҳолини қийнаётган масалаларга ечим излаш мақсадида мурожаатчилар билан учрашди.
Учрашувда аҳолидан уй-жой, ер-участка олиш, ишга жойлаштириш каби масалалар бўйича 10 дан ортиқ мурожаат келиб тушди, ушбу масалалар сенаторлар томонидан назоратга олинди.
Мавзуга оид
16:34 / 18.11.2024
“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат
10:27 / 14.11.2024
Тошкентда энг арзон уй-жой ижараси қайси туманларда экани айтилди
12:10 / 13.11.2024
Ўзбекистон уй-жой бозорида фаоллик даражаси пасайди
22:25 / 12.11.2024