Шу касаллик туфайли ўғлимдан айрилгандим, энди қизим ҳам дард билан олишмоқда
Сурхондарёлик Мингноровлар оиласининг кенжа фарзанди Тошбоева Мавлудахон туғма қон касаллиги билан туғилган. Ота-онаси фарзандини 12 ёшга тўлгунга қадар бор-йўғини бериб даволаб келмоқда.
Оила бошлиғининг айтишича, карантин вақтида барча касалхоналар беморларни қабул қилишни тўхтатгач боланинг аҳволи ёмонлашган. Натижада боланинг ўпкасида сув пайдо бўлган. Вилоят марказий шифохонаси очилгач бемор 10 кун давомида реанимацияда ётади.
«Ҳозир қоннинг талассемия касаллигига қўшимча юрак касаллигини ҳам орттириб олган. Қизимнинг юрагида сув пайдо бўлган. Бу касалликни даволаш жуда қийин экан, маблағ кўп кетаркан. Шифокорлар болага илик кўчириш операциясини амалга оширса соғайиб кетади, дейишяпти.
Айни вақтда Республика қон қуйиш ва гематология илмий марказида даволаняпмиз. Шундан сўнг операция қилиб боламнинг талоғини олдирамиз. Операциядан кейин ҳам қизимга доимий равишда қон қуйиб туришимиз керак бўлади. Ҳозир бизда операция учун ҳам унга кейинги дори-дармонга ҳам маблағимиз етмай турибди.
4 нафар фарзандларимдан бири ҳам айнан шу касалликдан вафот этган эди. Ҳеч кимнинг фарзанди касал бўлмасин экан, иншаллоҳ тузалиб чиқишига умид қиляпмиз,” – дейди 12 ёшли қизнинг отаси Мингноров Ашурбек.
Унинг айтишича, қизи соғлигидаги муаммолар туфайли шу ёшгача уй шароитида ўқиб келмоқда. Унда ҳам 10-15 кун шифохонада бўлса, уйга келиб 10 кунча ўқийди кейин яна шифохонага ётишга мажбур.
«Саломатлиги туфайли бошқа болаларга қўшилолмайди ва тенгқурлари билан ўйнолмайди ҳам. Қизим катта бўлса ўзига ўхшаган беморларга ёрдам берадиган шифокор бўлмоқчи,” – дея қўшимча қилди Ашурбек Мингноров.
Мавлудахон Тошбоевага оид маълумотлар:
Uzcard: 8600 0417 6930 7571 (отаси Мингноров Ашурбек номида)
Сбербанк: 5336 6902 3532 3732 (қариндоши Юсупов Азамат номида)
Телефон: +99899 0353374
Фаррух Абсаттаров
Тасвирчи Дониёр Ёқубов
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024