Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда Олимпия машъаласи эстафетаси старт олди
25 март куни Япониянинг Фукусима префектурасидаги J-Village стадионида Олимпия машъали эстафетаси старт олди. Эстафета 121 кун давом этади ва унда 10 мингга яқин одам иштирок этади.
Эстафетани япониялик собиқ аёл футболчи Азуса Ивасимидзу бошлаб берди. У Япония терма жамоаси учун 2006-2016 йилларда тўп сурган.
Эстафета Япониянинг барча 47 префектурасида 23 июлда Токио Олимпиадаси очилишигача давом этади.
Эстафета олдидан ташкиллаштирилган дастурда япон ўқувчилари хори Японияда 2011 йил мартида юз берган вайронкор зилзила ва цунамидан жабрланганларга бағишланган Hana wa saku (Гуллар очилади) қўшиғини ижро этишган. Сўнгра саҳнага Грециядан келтирилган Олимпия алангаси олиб чиқилган ва ундан машъалалар ёқилган.
Эстафета пандемия шароитида ўтаётгани сабабли барча иштирокчиларга Олимпиада ташкилий қўмитасининг 10га яқин ходими хавфсиз масофада ҳамроҳлик қилмоқда.
“Биз коронавирусга қарши барча чораларни кўрамиз ва хавфсиз Ўйинларни ўтказамиз. Бу муқаддас олов одамлар юракларини бирдамликка олиб келади”, деб айтган Япониянинг Олимпия ва Паралимпия ўйинлари вазири Тамае Марукава.
Токио Олимпиадасини 23 июлдан 8 августгача ўтказиш режалаштирилган. Олимпиада пандемия сабабли илк бор томошабинларсиз ўтади.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди
14:20 / 21.12.2024
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
20:31 / 20.09.2024