Ўзбекистон | 07:15 / 26.03.2021
6510
1 дақиқада ўқилади

Навоийдаги муштлашув «қаҳрамонлар»ининг кимлиги маълум бўлди

Кеча ижтимоий тармоқларда Навоийда, йўл четида содир бўлган муштлашув акс этган видеолавҳа тарқалди. Унда бир неча эркак 3 нафар фуқарони аёвсиз калтаклаганини кўриш мумкин.   

Мазкур ҳолатга Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди. Маълум қилинишича, ушбу воқеа 9 март куни Конимех тумани Юксалиш маҳалласи ҳудудидан ўтган автомобиль йўлининг 15-километрида содир бўлган.

Фуқаролар И.В., Қ.Л. ва Т.П. бир гуруҳ бўлиб, уларга нисбатан қўли билан ножўя хатти-ҳаракат қилганлиги сабабли фуқаро Р.У. билан жанжаллашиб қолишган. Жанжал вақтида Р.У., З.Н. ва В.Б. ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳати олишганлиги аниқланди. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид