Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон ядро қуролини таший оладиган баллистик ракета синовини ўтказди
Маълумот берилишича, юқори аниқликка эга ракетанинг парвоз қилиш масофаси 900 километрни ташкил этади.
Покистон кичик масофага мўлжалланган Shaheen-1А баллистик ракетаси синовини ўтказди.
Мамлакат қуролли кучларининг маълумот беришича, юқори аниқликка эга ракетанинг парвоз қилиш масофаси 900 километрни ташкил этади.
Узунлиги 12 метрли мазкур ракета ядровий каллакни таший олади. Ядровий каллакнинг оғирлиги бир тоннага тенг.
Покистон январ охирларида ўрта масофага мўлжалланган Shaheen-III баллистик ракетаси синовини ўтказганди. Покистонлик экспертларнинг сўзларига кўра, узунлиги 19 метрли бу ракета оғирлиги бир тоннагача бўлган ядровий каллак билан жиҳозланиши мумкин. Унинг парвоз масофаси 2750 километрни ташкил этади.
Мавзуга оид
21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
14:18 / 22.05.2025
АҚШ яна Россиягача етиб борадиган ракетани синовдан ўтказди
00:15 / 20.05.2025
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди
22:12 / 15.05.2025