Самарқандда Қозоғистонга тегишли юк машинаси ағдарилиб кетди

Самарқанд вилоятида Қозоғистон Республикасига тегишли юк машинаси ағдарилиб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2021 йил 25 март куни соат тахминан 14:30лар атрофида М39 Алмати—Тошкент—Термиз халқаро автомобиль йўлининг 1080-километрида Қозоғистон Республикасига тегишли «Меrcedes-Benz 1843LS» русумли юк машинаси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томон четки қисмига ағдарилган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Фақат юк автомашинаси ва унинг устига ортилган юкларга зарар етган.
Мавзуга оид

17:01 / 08.04.2025
Самарқанд иқлим форумида қандай натижаларга эришилди?

14:48 / 08.04.2025
Самарқандда Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасини кенгайтириш учун 217 та тураржой биноси бузилади

10:47 / 08.04.2025
Самарқандда ҳайдовчи 25 нафар болани Damas'га миндириб кетаётгани аниқланди

18:50 / 05.04.2025