Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Толибон” хорижлик аскарларга яна ҳужумлар бошлаш билан таҳдид қилди
“Толибон” ҳаракати вакиллари Афғонистондан 1 майгача хорижлик аскарлар олиб чиқиб кетилмаса, уларга қарши жанговар ҳаракатлар яна бошланиши билан таҳдид қилди. Толибларнинг ушбу баёноти АҚШ президенти Жо Байден бу муддатгача Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиб кетиш “қийин” бўлишини айтгандан кейин янграган.
“Толибон”нинг айтишича, агар белгиланган муддатда қўшинлар олиб чиқилмаса, унда толиблар “мамлакатни озод қилиш учун хорижий қуролли кучларга қарши курашни давом эттиришга мажбур бўлади ва бу ҳолатда жавобгарлик Доҳада эришилган келишув шартларини бажармаган томон зиммасида бўлади”.
2020 йил февралда Қатарда АҚШ ва “Толибон” ўртасида тинчлик сулҳи имзоланган. Унда Афғонистондан хорижий қўшинларнинг секин-аста олиб чиқилиши, асирларнинг озод қилиниши ва янги ҳукумат шакллантирилиши кўзда тутилган. Бироқ Байден маъмурияти Дональд Трамп президентлиги вақтида имзоланган келишувга қарамай, Афғонистонда 1 майдан кейин ҳам америкалик ҳарбийларни қолдиришни ўйламоқда.
Таъкидланишича, ҳозирда Афғонистонда АҚШнинг 3,5 минг ва бошқа давлатларнинг 7 мингга яқин ҳарбийси бор.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025