Жамият | 22:55 / 27.03.2021
5157
1 дақиқада ўқилади

«Вақф» фонди Олий маҳад устозларини рағбатлантириш учун 234 млн сўм ажратди

Бу маблағлар Олий маҳаднинг 15 нафар намунали устоз-мударрисларига йил давомида ойма-ой устама сифатида тўлаб борилади.

Фото: vaqf.uz

Диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш – «Вақф» фондининг асосий вазифаларидан, дея хабар бермоқда фонд матбуот хизмати.

25 март куни фонд раҳбари Яҳё қори Абдураҳмонов Тошкент Ислом институтида бўлиб, бу даргоҳда таълим бераётган, камида 5 йиллик меҳнат фаолиятига эга, ўқув-услубий, маънавий-маърифий, илмий-тадқиқот, ташкилий ва жамоат ишларида фаол, тажрибали, фидойи ва жонкуяр, жамоага ҳар томонлама намуна бўладиган 15 нафар устоз-мударрисларни рағбатлантирди.

Уларга 2020-2021 ўқув йили давомида ойлик маошга қўшимча устама ҳақ тўлаш тўғрисидаги, жами 234 608 750 сўм миқдордаги сертификатлар тақдим этилди. 

Ушбу маблағлар йил давомида, ойма-ой ўқитувчиларга 920 минг сўмдан 2,5 млн сўмгача бўлган миқдорда ойлик маошларига қўшимча сифатида тўлаб борилади, дейилади хабарда.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид