Жамият | 10:43 / 29.03.2021
20011
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда ис газидан 4 киши вафот этди

Самарқанд шаҳрида ис газидан 5 киши заҳарланган ва улардан 4 нафари вафот этган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилмоқда.

Маълум бўлишича, 28 март куни соат тахминан 11:00 ларда Самарқанд шаҳри «Мақсуд Шайхзода» маҳалла фуқаролар йиғини, Лоҳутий кўчаси 31-уйда вақтинча яшовчи 5 нафар шахс хонадонда ўрнатилган иситиш печи (голланд печи)дан ис гази ажралиб чиқиши натижасида заҳарланган.

Оқибатда, 4 нафар фуқаро вафот этиб, 1 нафари кучли заҳарланиш аломатлари билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига ётқизилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид