Ўзбекистон | 20:01 / 30.03.2021
10817
2 дақиқада ўқилади

«Мен ҳоким сифатида тайёрман» — Шуҳрат Абдураҳмонов ҳокимлар сайлови ҳақида

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Kun.uz'га берган интерьвюсида ҳокимларни сайлаш масаласи ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Бу ҳам бўлади. Менда бу бугун ёки эртага бўлади, дейдиган ваколат йўқ. Лекин мен ҳоким сифатида тайёрман. 

Олдинги ҳокимлик билан ҳозирги ҳокимлик ўртасида катта фарқ бор. Аввал на молиявий, на бошқа томондан ҳеч нарсамиз бўлмаган, шундай ҳолатда ҳокимлик қилганмиз. 2016 йилдан кейин - ҳозирги жараёнда молиявий имкониятимиз ҳам бор, масалани бевосита ўзимиз ҳал қиламиз, вилоят ҳудудидаги ҳамма масалага ҳокимнинг ўзи жавобгар. Шундай масъулиятни елкамни ҳис қилиб турибман. Бу ҳокимларнинг салоҳияти етмаслигидан эмас. 

Юқоридан келаётган ҳамма топшириқлар ҳам, ҳокимларнинг ўзи қилаётган ишлар ҳам битта мақсадни кўзлаган - халқимизни рози қилиш», дейди Андижон вилояти ҳокими.

Аввалроқ, Андижон вилоятини 2013 йилдан буён бошқариб келаётган Шуҳрат Абдураҳмонов Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёев президентлигидаги фаолиятини ўзаро таққослаганди.

Тўлиқ интервьюни YouTube'даги каналимизда томоша қилишингиз мумкин.

Мавзуга оид