Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Хитойда 100 миллион доза “Спутник V” ишлаб чиқаради
Россиянинг тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси Хитойнинг TopRidge Pharma фармацевтик компанияси бўлинмаси билан Хитойда “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш бўйича келишувга келди. Келишувга кўра, Хитойда йилига 100 млн дозадан кўпроқ “Спутник V” ишлаб чиқарилади.
Жамғармада таъкидланишича, ушбу миқдор 50 млндан кўпроқ одам эмланишини таъминлайди.
“TopRidge Pharma вакцинани Хитойнинг қитъадаги қисми, Ҳонгконг, Макао ва Тайванда тарқатиш ҳуқуқини олади”, дейилган хабарда.
Жамғарма бош директори Кирилл Дмитриевнинг таъкидлашича, ушбу ҳамкорлик “Спутник V”ни Хитойда ишлаб чиқариш учун имкониятларни оширишга ҳамда ҳамкорларга пандемия устидан ғалаба қозонишда ёрдам беради.
Аввалроқ Гамалея номидаги марказ ходими Инна Должикова бутун дунёда “Спутник V”нинг 10 млндан кўпроқ тўплами фуқаролик айланмасига киритилганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025