Ўзбекистон тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Шерзод Исмоилов Ўзбекистон тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, у 2 апрель санасидан ушбу лавозимни эгаллаган.
Шерзод Исмоилов 1982 йилда Фарғона вилояти Олтиариқ туманида туғилган. 2006 йилда Фарғона давлат университетининг экология ва табиатдан фойдаланиш йўналишини тамомлаган.
Ш.Исмоилов тайинловга қадар Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.
Мавзуга оид

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:53 / 06.05.2025