Шанҳайда осмондаги дронлар сони бўйича рекорд ўрнатилди (видео)
Hyundai компаниясига қарашли Genesis бренди Шанҳай осмонида минглаб дронлар ёрдамида ёрқин шоу тақдим этди. Ушбу шоу бир вақтнинг ўзида осмонга кўтарилган дронлар сони бўйича рекордни янгилади.
Таъкидланишича, ушбу реклама шоуси Genesis’нинг Хитой бозорига чиқиши шарафига ўтказилган. Унда 3281та дрон иштирокида бренд билан боғлиқ турли композициялар, жумладан бренд логотипи ҳосил қилинган.
Бунгача рекорд натижа Shenzhen Damoda Intelligent Control Technology компаниясига тегишли бўлган. У 2020 йил сентябрда бир вақтнинг ўзида осмонга 3051та дронни чиқарган.
Мавзуга оид

08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди

10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди

11:57 / 08.05.2025
Россияда ҳаво қатновидаги коллапс 60 минг кишига таъсир қилди

14:51 / 07.05.2025