Ўзбекистон | 12:57 / 05.04.2021
1846
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда қарийб 18 гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди

Кадастр агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган хатловда экин ерлари, кўп йиллик дарахтзорлар ўрни ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди.

Сўнгги 3 ой давомида ўтказилган хатлов натижаларига кўра, 47,9 гектар майдонда ерга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмаган 652 нафар жисмоний шахс аниқланган ва улардан жарималар ундирилган.

Бундан ташқари, 402та ҳолатда 17,88 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланган. Шундан 6,85 гектарига уй-жой, 1,25 гектарига нотурар жой қурилган, 0,08 гектарига балиқ ҳовузи қазилган ва 8,24 гектари бошқа мақсадларда эгалланган.

Ер майдонларининг 17 гектари экин ерлар, 0,58 гектари кўп йиллик дарахтзорлар ўрни, 1,21 гектари қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлардир.

Аниқланган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан қонунбузилиши ҳолатини содир этган шахсларга 402та ёзма кўрсатмалар берилган, маҳаллий ҳокимликларга 310та тақдимномалар киритилган ва прокуратура органларига хабар берилган. Қонунбузилиши бўйича 57та ҳолат жойида бартараф этилган.

Мавзуга оид