Ўзбекистон | 08:27 / 06.04.2021
2585
1 дақиқада ўқилади
Навоийда «Муқимий» фильмининг премьераси бўлиб ўтди
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги ташаббуси билан таниқли киноижодкорлардан ташкил топган «Кинокарвон» гуруҳи Навоий вилоятига етиб келди.
Кеча, 5 апрель куни Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Ўзбекфильм» ДУК томонидан суратга олинган «Муқимий» фильмининг премьераси бўлиб ўтди, дея хабар берди агентлик ахборот хизмати.
Премьерадан олдин фильм режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов етук адибимиз, шоир ва жамоат арбоби Муҳаммад Аминхўжа Муқимийнинг шахси, умр йўллари ҳамда фильмнинг съёмка жараёнлари ҳақида сўзлаб берган.
Намойишдан сўнг ижодкорлар иштирокида суҳбатлар, фотосессиялар ташкил этилган.
Мавзуга оид
09:52 / 11.09.2024
Аёл кишининг суратларини интернетга қўйиб интим хизматлар таклиф қилган шахс ушланди
15:13 / 09.09.2024
Навоийда икки ўқувчининг умрига зомин бўлган ҳайдовчи 5 йилга қамалди
16:47 / 07.08.2024
Навоийда алимент тўлашдан қочиб юрган ота чойхонадан топилди
15:47 / 23.07.2024