Тошкентда ташқи реклама объектларини жойлаштиришга мораторий эълон қилинди
Тошкент шаҳрида 2021 йил 1 апрелдан 2021 йил 31 декабрига қадар ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш, ўрнатиш, ўзгартириш ва паспортларининг берилишига мораторий эълон қилинди.

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, бу халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 2021 йил 27 мартдаги қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида ўрнатилган ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) хатловдан ўтказиб, ягона электрон реестрни шакллантириш мақсадида қилинмоқда.
Таъкидланишича, мораторий ташқи реклама объектларида (конструкцияларида) жойлашган рекламага тааллуқли эмас.
Мораторий амал қилиши давомида янги ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ноқонуний ҳисобланиб, белгиланган тартибда демонтаж қилинади ва уларни ўрнатган шахсларга нисбатан чоралар кўрилади.
Мавзуга оид

10:53
Жомбой тумани ФВБ бошлиғи пора билан ушланди

21:12 / 18.04.2025
Тошкентда номаълум шахс сохта қурол билан банкни ўмармоқчи бўлди

23:07 / 17.04.2025
АҚШ суди Googleʼни онлайн реклама бозорида монополист деб топди

09:40 / 17.04.2025