Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi ишлаб чиқарадиган электромобил нархи маълум қилинди
Электромобилнинг айрим хусусиятлари ва нархи хитойлик харидорларнинг хоҳиш-истаклари ҳисобга олинган ҳолда овоз бериш йўли орқали танланган. Унинг нархи 100 минг юандан 300 минг юангача (15,2 минг доллардан 45,7 минг долларгача) бўлади.
Xiaomi электромобили ўрта ва юқори тоифадаги харидорлар учун мўлжалланади. Бу ҳақда GizmoChina нашри хабар берди.
6 апрел куни компания раҳбари Лэй Цзюн Xiaomi мухлислари билан онлайн суҳбат қилди ва бўлажак электромобил тўғрисидаги айрим тафсилотларни маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, электромобилнинг айрим хусусиятлари ва нархи хитойлик харидорларнинг хоҳиш-истаклари ҳисобга олинган ҳолда овоз бериш йўли орқали танланган. Цзюн компания электромобиллари ўрта ва юқори тоифага мўлжалланиб ишлаб чиқарилишини айтди. Унинг нархи 100 минг юандан 300 минг юангача (15,2 минг доллардан 45,7 минг долларгача) бўлади.
Маълумот берилишича, биринчи навбатда седан ёки йўлтанламас ишлаб чиқарилади – ушбу моделлар учун харидорлар деярли бир хилда овоз берган. Бундан ташқари, электромобил Xiaomi бренди остида ишлаб чиқарилади.
Аввалроқ Xiaomi компанияси электромобиллар ишлаб чиқаришни режалаштиргани хабар қилинганди. Маълумотларга кўра, компания буни Хитойнинг Great Wаll автомобил ишлаб чиқарувчи заводи билан бирга амалга оширмоқчи. Илк модел 2023 йилда тақдим этилиши мўлжалланган.
Мавзуга оид
16:47 / 19.03.2025
Xiaomi жаҳон бозорида фотосурат санъатини янги чўққига олиб чиқувчи Xiaomi 15 сериясини тақдим этмоқда
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:48 / 18.09.2024
Xiaomi смартфон ишлаб чиқариш бўйича Apple компаниясини ортда қолдирди
21:55 / 28.03.2024