Ўзбекистон | 15:09 / 08.04.2021
23282
2 дақиқада ўқилади

Андижон шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғи пора билан ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро бошқа бир фуқаронинг ишончига кириб, унинг халқ таълими тизимида ишловчи танишларини аттестациядан ўтказиш, икки нафар танишини мактаб директори лавозимига ҳамда дугонасини мактаб директори ўринбосари лавозимига тайинлаш масаласини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 8 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фуқаро айбига тўлиқ иқрор бўлиб, олган пулларининг бир қисмини Андижон шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғига бериши кераклигини маълум қилган.

Андижон шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғи фуқародан юқорида қайд этилган масалаларни ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 900 АҚШ долларини пора тарзида олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғига Жиноят кодексининг 210 -моддаси, фуқарога нисбатан эса 168-моддаси ва 28-, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Жиззах шаҳар халқ таълими бўлими масъули 1 500 доллар пора олаётганда ушланганди

 

Мавзуга оид