Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Депутатлар туризм ва спорт вазири лавозимига номзодни маъқуллади
Депутатлар Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозимига номзодни кўриб чиқдилар.
Маълумки, амалдаги қонун ҳужжатларига биноан, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.
Бугун, 8 апрел куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимовнинг номзодини кўриб чиқди.
Халқ вакиллари томонидан Азиз Абдуҳакимов номзоди маъқулланди.
Номзод президентнинг тегишли фармони имзоланганидан сўнг тасдиқланади.
Азиз Абдуҳакимов 1974 йилда туғилган. 2014 йил ёзидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини бошқарган. Аввалроқ Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият олиб борган. У 2017 йилнинг август ойидан бери Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаган, 2018 йилда бош вазир ўринбосари этиб тайинланган.
Маълумот учун, 2021 йил 6 апрелдаги «Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармонига мувофиқ, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди.
Мавзуга оид
19:01 / 05.04.2025
“Ҳар қандай лойиҳани, албатта, экологик экспертизадан ўтказамиз” – экология вазири АЭС ҳақида
16:12 / 20.12.2024
Чиқиндиларни бошқариш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди
09:24 / 12.12.2024
Туризмни табиат билан уйғунликда ривожлантиришга оид ўқув семинари бошланди
15:20 / 03.12.2024