Uzbekistan Airways Москвага авиачипта нархи қандай бўлишини маълум қилди
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Москвага мунтазам рейслар учун чипталар нархини эълон қилди.

Компания ахборот хизматининг хабар беришича, Тошкент ва Москва ўртасидаги рейс учун чипта нархи 4,2 миллион сўмдан ошмайди.
7 апрел куни Uzbekistan Airways 2021 йилнинг апрел ойидан бошлаб, Тошкент - Москва - Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар қайта жорий этилиши тўғрисида хабар берди.
Хабарда маълум қилинишича, парвозлар ҳар ҳафтанинг шанба кунлари амалга оширилади.
Мазкур йўналиш бўйича учишни бошлаш учун Россияга парвоздан аввал 3 календар кунидан ошмаган манфий натижали ПЗР тести маълумотномаси талаб этилади.
Рейсларда Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари ва Россияга киришга чеклов қўйилмаган Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқига эга чет эл фуқаролари учиши мумкин.
Мавзуга оид

00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди

07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди

19:49 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди

14:35 / 08.05.2025