Ўзбекистон | 10:08 / 09.04.2021
21286
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик ҳолатлар сони йил бошидан буён илк бор 200дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда коронавирус қайд этилиш кўрсаткичлари йил бошидан бери илк марта 200 нафардан ошгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 8 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 84529 (+207) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 1 нафари Андижон вилоятида,
  • 3 нафари Бухоро вилоятида,
  • 1 нафари Навоий вилоятида,
  • 3 нафари Наманган вилоятида,
  • 18 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 2 нафари Фарғона вилоятида, 
  • 3 нафари Хоразм вилоятида,
  • 29 нафари Тошкент вилоятида,
  • 139 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
  • Бухоро вилоятида 6 нафар,
  • Жиззах вилоятида 1 нафар,
  • Наманган вилоятида 5 нафар,
  • Фарғона вилоятида 2 нафар,
  • Тошкент вилоятида 22 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 141 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 82415 (+181) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1480 нафар бемор даволанмоқда, шундан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид