Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда «Malibu» билан ўзаро тўқнашган «Hyundai Bongo» ағдарилиб кетди
Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Самарқанд шаҳридаги чорраҳалардан бирида «Hyundai Bongo» ҳамда «Malibu» русумли машиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда «Malibu»га жиддий зарар етган. «Hyundai Bongo» эса ағдарилиб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун 9 апрел куни соат 21:30 ларда, Самарқанд шаҳридаги Ибн Сино ва Даҳбед кўчалари кесишган чорраҳада, 1995 йилда туғилган ҳайдовчи А.Ж. бошқарувидаги «Hyundai Bongo» ҳамда 1994 йилда туғилган ҳайдовчи Ф.Х. бошқарувидаги «Malibu» русумли машиналар ўзаро тўқнашиб кетган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Аммо ҳар иккала машинага ҳам жиддий зарар етган.
Қайд этилишича, мазкур «авария» юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув содир бўлиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025