Спорт | 20:30 / 09.04.2021
8090
1 дақиқада ўқилади

Сергеев супергол йўллаган ўйинда 8та гол киритилиб, «Ақтўбе» камбэк кўрсатди

Қозоғистон Премьер-лигаси 4-тури доирасидаги «Ақтўбе» - «Ордабаси» учрашуви воқеаларга бой ўтди.

Учрашувда Ерланов ҳисобни очган бўлса, мезбонларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Игорь Сергеев майдон марказидан суперголга муаллифлик қилиб, фарқни йўққа чиқарди – 1:1.

Биринчи бўлим 2:2 ҳисобида якунлангач, 74-дақиқада Жоао Пауло пенальтидан меҳмонларни олдинга олиб чиқди, 86-дақиқада эса Нурмугамет ҳисобни 3:3га келтирди. 

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса дастлаб Хижченко 90+2-дақиқада «Ордабаси»га гўё ғалаба келтирганди, аммо 90+4-дақиқада Йерабек ақтўбеликларни мағлубиятдан қутқариб қолди – 4:4.

Натижада «Ақтўбе» очколари сонини 6тага етказиб 5-ўринга кўтарилган бўлса, «Ордабаси» 7 очко билан 4-ўринда қолди.
 
Қозоғистон Премьер-лигаси. 4-тур
«Ақтўбе» — «Ордабаси» 4:4
Голлар
: Ерланов 12 (0:1), Сергеев 27 (1:1), Жоао Пауло 35 (1:2), Нургалиев 43 (2:2), Жоао Пауло пенальти 74 (2:3), Нурмугамет 86 (3:3), Хижниченко 90+2 (3:4). Йерабек 90+4 (4:4).

Мавзуга оид