Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ АҚШга ўзаро божларни ярим йил тўхтатиб туришни таклиф қилди
Еврокомиссия раиси ўринбосарининг фикрича, божларнинг олти ойга тўхтатиб турилиши «Атлантиканинг иккала томонидаги саноат ва ишчиларнинг тин олишига имкон беради».
Евроиттифоқ АҚШга ўзаро божларнинг амал қилишини ярим йилга тўхтатиб туришни таклиф қилди, деб хабар берди Еврокомиссия (ЕК) раиси ўринбосари Валдис Домбровскис. Божлар Boeing ва Airbus компанияларига субсидиялар берилгани борасидаги баҳсдан сўнг киритилганди.
Томонлар март ойида божларни тўрт ой музлатиб туришга келишиб олганди.
ЕК раиси ўринбосарининг фикрича, божларнинг олти ойга тўхтатиб турилиши «Атлантиканинг иккала томонидаги саноат ва ишчиларнинг тин олишига имкон беради».
«Биз барча ўзаро божларнинг амал қилишини олти ойга тўхтатиб туришни таклиф қилдик», – деди Домбровскис.
АҚШ ва ЕИ ўртасидаги савдо баҳси 2019 йилда, Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) Airbus Европа мамлакатларидан 15 йил давомида субсидия олиб келганини ноқонуний деб топганидан сўнг бошланганди.
ЖСТ АҚШга ЕИнинг 7,5 млрд долларлик маҳсулотлари учун тарифлар жорий этишга рухсат берди, сўнгра ЕИга ҳам АҚШнинг 4 млрд долларлик маҳсулотларига бож киритиш ҳуқуқини берди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025