Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меркел пандемиянинг учинчи тўлқини Германия учун оғир келганини айтди
Германияда коронавирус юқтирганлар сони март бошларида ўса бошлади. Агар дастлаб суткасига 5 мингдан 11,3 минг нафаргача ҳолат қайд этилган бўлса, 7 апрелга келиб бу кўрсаткич суткасига 30,3 мингтага етди.
Коронавирус юқтирганлар сони жудаям кўп, интенсив терапия бўлимлари яна тўлмоқда, деди Германия канцлери Ангела Меркел.
«Айтиш керакки, учинчи тўлқин биз учун энг оғири бўлмоқда», — деди у Ҳанновердаги халқаро саноат кўргазмаси очилишида.
Меркелнинг сўзларига кўра, эмлаш «пандемияга қарши энг кучли қурол» бўлиб қолмоқда.
Германияда коронавирус юқтирганлар сони март бошларида ўса бошлади. Агар дастлаб суткасига 5 мингдан 11,3 минг нафаргача ҳолат қайд этилган бўлса, 7 апрелга келиб бу кўрсаткич суткасига 30,3 мингтага етди.
Пандемия бошланганидан бери мамлакатда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 3 миллиондан ортиқ ҳолат қайд этилди, 78,5 мингдан ортиқ киши вафот этди.
Еврокомиссия 19 март куни Европада коронавируснинг учинчи тўлқини бошланганини эълон қилганди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025