Жибути соҳиллари яқинида 42 муҳожир чўкиб кетди
Жибути соҳиллари яқинида муҳожирларни олиб кетаётган қайиқнинг тўнтарилиши оқибатида 42 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилотига таяниб Associated Press ахборот агентлиги маълум қилди.
“42 киши, жумладан, 16 бола ҳалок бўлгани ўрнатилди. 14 киши қутқариб қолинган”, деб маълум қилган ХМТ вакили Ивонн Ндеге.
Унинг таъкидлашича, муҳожирларни контрабандачилар олиб кетаётган бўлган. “Контрабандачилар ҳали топилмади, уларни қидириш ишлари давом этмоқда”, деб хабар қилган Ндеге. Маълум қилинишича, қайиқ Ямандан йўлга тушган.
ХМТнинг Шарқ ва Африка шохи давлатлари бўйича директори Муҳаммад Абдикарнинг таъкидлашича, қайиқ 4 март куни худди шундай воқеа юз берган Боб ул-Мандаб бўғозида тўнтарилган. Ўшандаги воқеа оқибатида ҳам 20 муҳожир чўкиб кетган.
Бўғоз орқали яманлик муҳожирлар дастлаб Сомалига, сўнгра у ердан Эфиопияга ёки Форс кўрфази давлатларигача етиб олишга ҳаракат қилишади.
Мавзуга оид
09:10 / 30.09.2024
Трамп мигрантлар «мушук ейиши» ҳақидаги ёлғони учун судга берилди
19:37 / 24.09.2024
Муҳожирлардан ҳимояланиш учун: Эрон Афғонистон билан чегарада девор қурмоқда
13:20 / 16.09.2024
Британияга киришга уринган 10 га яқин муҳожир ҳалок бўлди
08:55 / 22.08.2024