Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда Польша университети филиали очилади
Андижон вилоятида "Collegium Humanum" Варшава университетининг филиали очилади. Мазкур йўналишда Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
Филиал ўз кампусини ташкил этгунига қадар Андижон вилояти, Асака тумани, "Зарбдор" ҚФЙ, Эргашобод кўчаси, 47-уй манзилида жойлашган Асака агротехнологиялар техникуми (собиқ Асака озиқ-овқат технологияси ва саноат коллежи) биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.
Филиал нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланиб, ўқитиш 2021/2022 ўқув йилидан бошланиб, кундузги таълим шаклида, инглиз, рус ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Филиалда дастлабки босқичда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабалар қабул қилинади:
- “Молия ва бухгалтерия ҳисоби”;
- “Транспорт ва логистикада менежмент”;
- “Халқаро бизнес ва маркетинг”;
- “Туризм, меҳмонхона иши ва умумий овқатланишда менежмент ва маркетинг”;
- “Кичик ва ўрта бизнесни бошқариш”;
- “Ахборот-коммуникация технологиялари”.
Ушбу филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.
Ҳар йилги қабул параметрларининг 10 фоизидан кам бўлмаган қисми ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли фарзандлари орасидан танлов асосида абитуриентларни (Филиал гранти асосида) ўқишга қабул қилиш учун ажратилади.
Шунингдек, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган талабаларга тўлов-контракт миқдорига нисбатан 50 фоизгача чегирма берилади.
Филиалда таълим бериш учун малакали хорижий профессор-ўқитувчилар Польша Республикаси ва Европанинг бошқа давлатларидан жалб қилинади.
Аввалроқ, Андижон давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Мавзуга оид
16:07 / 16.04.2025
«Андижон турмаси» шаҳар ташқарисига кўчирилади — президент
13:40 / 16.04.2025
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада эркин савдо зоналари ташкил этишни режалаштирмоқда
11:47 / 23.02.2025
Андижонда 11 йил аввал содир этилган жиноят фош этилди
17:09 / 25.01.2025