Ўзбекистон | 16:43 / 15.04.2021
19574
1 дақиқада ўқилади

Аксилкоррупция агентлиги энг коррупциялашган 3 та вазирликни маълум қилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Бекзод Раҳмонов 2020 йил ҳолати бўйича энг коррупциялашган вазирликлар учлигини маълум қилди.

«Бугунги кунда коррупцион ҳолатлар кўп қайд этилиши жиҳатидан энг юқори ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қурилиш вазирлиги туради.

Ушбу ташкилотлар тизимида коррупцион ҳолатлар кўп учраяпти. Бу маълумотлар 2020 йил давомида содир этилган коррупциявий ҳаракатлар таҳлили асосида шакллантирилган», – деди Раҳмонов 15 апрел кунги матбуот анжуманида.

У ҳозирда бу вазирликларни коррупциядан холи идорага айлантириш бўйича ишлар кетаётганини қўшимча қилди.

Мавзуга оид