Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар маданий бойликларни чет элга ноқонуний олиб ўтишга чек қўйди
Давлат Божхона қўмитасининг турли постларида маданий бойликларни ноқонуний олиб ўтишга бўлган уринишларнинг олди олинди. Бу ҳақда қўмита Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижга учиб кетмоқчи бўлган фуқаро С.З.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортган ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.
Натижада, унинг юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, жисмоний шахслар томонидан олиб чиқилиши тақиқланган жами 11 дона қадимий тангалар борлиги аниқланган.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона пости ходимлари мазкур пост орқали қўшни мамлакатга чиқиб кетаётган фуқаро Д.Н. бошқарувидаги “Мерседес-Бенц” русумли юк автотранспорт воситасини белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказганда жами 120 дона турли қийматдаги маданий бойлик ашёлари борлигини аниқлаган.
Автомашинада 33 дона 1903-1968 йиллар оралиғида зарб қилинган ҳамда республика ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган қадимий тангалар, олиб чиқилишида махсус сертификат талаб этиладиган 3 хил турдаги жами 107 дона (танга, гиламча ва ҳайкаллар) маданий бойликлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
22:43 / 20.05.2025
ДХХ Қозоғистондан олиб кирилган 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини аниқлади
09:10 / 07.05.2025