Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Навоийазот» АЖ табиатга етказилган зарар учун 72 млн сўм компенсация тўлади
Навоий вилоят Экология бошқармасининг Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими «Навоийазот» АЖ сув тозалаш иншоотида ўрганиш ишларини олиб борди.
Бошқарма матбуот хизматининг маълум қилишича, сув тозалаш иншоотининг биологик парланиш ҳавзасига бораётган ташувчи линияси ёрилган. Натижада чўкма тўғридан-тўғри Кармана туманидаги «Хуршид» фермер хўжалигининг ҳудудидан оқиб ўтувчи коллекторга оқиб тушган. Коллекторнинг ифлосланиши жараёнида ҳосил бўлган оқова сувлардан намуналар олинган.
«Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун талаблари бузилганлиги ҳамда табиатга етказилган зарар учун «Навоийазот» АЖдан 72 млн 30 минг сўм миқдорида компенсация тўлови ундирилган.
Шунингдек, бошқарма томонидан «Электрокимё» ҚК АЖ тасарруфидаги «Элкимё сув таъминоти» МЧЖга қарашли 4-майдонда оқова сувларни ҳайдаш насоси ишдан чиққанлиги сабабли қуйқа тўплагич сув қувурига йўналтирилмай, тўғридан-тўғри жой рельефига оқизилганлиги аниқланган. Оқибатда оқова сувлар эни 4-5 метр, узунлиги 1 км бўлган ерни ифлослантирган.
Ушбу ҳолат бўйича ҳозирда табиатга етказилган зарарни ундириш ва маъмурий чора кўриш ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ «Навоийазот» акционерлик жамиятининг азот кислотаси ишлаб чиқариш цехида атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбаларидан намуна оладиган ва таҳлил қиладиган автоматик станция ўрнатилганди.
Мавзуга оид
09:24 / 18.05.2025
Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди
22:18 / 14.05.2025
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти
13:30 / 07.05.2025
Ўзбекистонда илк бор ёмғирни сунъий ёғдириш технологияси синаб кўрилмоқда
18:28 / 01.05.2025