Ўзбекистон | 13:45 / 16.04.2021
52512
2 дақиқада ўқилади

«Ўша кунлари жуда қаттиқ қийналгандим». Президент Сардоба фожиаси ҳақида гапирди

Самарқанд вилоятида бўлиб ўтаётган фаоллар йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев Паст Дарғом тумани ҳокими Шунқор Худойдердиевдан тумандаги ўзгаришлар бўйича ҳисобот сўради. Туман ҳокими 1 сентябрга қадар “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”да фақат ногиронлар қолишини ваъда қилди. 

Шавкат Мирзиёев "Сардоба" сув омборида / архив фото

Президент йиғилганларга қарата Боғдод тумани тажрибасини ўрганиш зарурлигини ва синовли даврлар қандай енгиб ўтилганини айтиб берди.

“Боғдод туманига бошқа туманлар ҳокимлари бориб ўрганиб келяпти. Кўргандирсизлар, бир қарич бўш жой йўқ, ердан фойдаланиш маданияти бор Боғдодда. Мана шундай маданиятни Паст Дарғом туманида йўлга қўя олмаймизми? Бир подъездлик уйлар қуриляпти Боғдодда. Сизлар ҳам қуринглар, бир оилани ватанли қилсангиз, қанча дуо қилади сизларни.

Ёдингизда бўлса, Сардобадаги сув тошқинида айтгандим: “Ҳали шундай пайтлар бўлади, одамлар орасида “Нега бизнинг кўчамизга шу сув келмади?” дейдиганлар бўлади, дегандим. Мана, ҳамма шароитларини яратиб, кўчириб чиқардик аҳолини. Худди мен айтган гапларни айтганлар ҳам бўлди.

Лекин мен ўша пайтдаги ҳолатни кўриб жуда қийналгандим. Бу синов қайдан келди, деб ўйлангандим. Худога шукр, халқимизнинг олдида юзимиз ёруғ бўлди”, дея президентнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид