Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ота алимент учун 51 миллион сўм тўлаб берди
Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида алиментдан қарз бўлган ота 51 миллион сўм тўлаб берди. Бу ҳақда МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Паст Дарғом туман суди қарори билан фуқаро О.Т.дан ундирувчи Н.Т. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун, даромадининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ва фарзанди уч ёшга тўлгунча моддий таъминот ундириш белгиланган.
Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Паст Дарғом туман бўлими томонидан ижро иши юритилган. Аммо қарздор ота анчадан буён алимент тўловларини тўламасдан келган.
Шундан сўнг МИБ Паст Дарғом тумани бўлими ходимлари қарздор О.Т. билан тушунтириш ишлари ўтказган.
Тушунтиришлардан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзанди таъминотини ўйлаб, 7 йиллик алимент пули бўлган 44 миллион 580 минг сўм, моддий таъминот учун 6 миллион 725 минг сўм – жами 51 миллион 300 минг сўм пулни тўлаб берган.
Мавзуга оид
20:20 / 27.05.2025
Учқўрғон ҳокимлиги ходими икки аёлидан фарзандларига бир неча йиллик алимент қарзини тўламаяпти
14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган
12:20 / 05.05.2025
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди
10:20 / 05.05.2025