Ўзбекистон | 11:08 / 19.04.2021
4078
1 дақиқада ўқилади

Андижонлик ўқувчи Токио олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди

Андижонлик ўқувчи Токиода бўлиб ўтадиган олимпиада ўйинларига сузиш йўналиши бўйича йўлланмани қўлга киритди.

Фото: Getty Images

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати маълум қилишича, андижонлик мактаб ўқувчиси Элдорбек Усмонов спортнинг сузиш йўналиши бўйича олимпиада йўлланмаси учун ўтказилган квалификацион турнирда ғолиб бўлди ҳамда Токиода бўлиб ўтадиган олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Элдорбек Усмонов ҳозирда Андижон шаҳридаги 4-умумтаълим мактаби 11-синфида таҳсил олади.

Бундан аввал, Алмати шаҳрида бўлиб ўтган спорт курашлари бўйича лицензион турнирда ўзбекистонлик курашчилар Токио олимпиадаси йўлланмасига эга бўлганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид