Ўзбекистон | 00:14 / 20.04.2021
43033
1 дақиқада ўқилади

Фото: Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева хайрия ифторлик ташкил қилди

Масс-медиа фонди раҳбарлари Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева Рамазон ойида хайрия ифторлари ташкил этмоқда. Фонд шу мақсадда Milliy TV билан ҳамкорликда «Рамазон дийдор» лойиҳасини ишга туширди.

Илк ифторлик 19 апрел куни «Ўзбекистон» нашриёти ходимлари яшайдиган 17Б-сонли уй аҳолиси учун ўтказилди.

«Бу одамлар билан менинг жуда кўп қувончли онларим боғланган. 2019 йилда AОКAга раҳбарликка тайинланганимизда, Президент томонидан қўйилган аҳоли турмуш даражасини ошириш вазифаси доирасида 50та хонадонни йиллар давомида фаолият юритиб келаётган, уйга муҳтож ходимларимиз номига бепул ўтказиб берган эдик.

Бугун уларнинг уйларида бўлдик, самимий, содда ва меҳнаткаш одамларимизни кўриб, одам янада хурсанд бўлди»,деди Масс-медиа фонди раиси Комил Алламжонов.

«Ушбу уйда яшовчилар билан бизни умумий хотиралар ва эмоциялар боғлагани сабабли, бу кечани улар билан ўтказишга қарор қилдим.

Самимий муҳитда ажойиб учрашув бўлди. Бирга ифторлик қилдик, дуода бўлдик ва турли мавзуларда суҳбат қурдик», – дея ёзди Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.

Мавзуга оид