Фан-техника | 21:12 / 21.04.2021
28941
1 дақиқада ўқилади

Amazon ўз дўконларида кафт билан тўловни амалга ошириш тизимини жорий қилди

Фото: Reuters

АҚШнинг Amazon компанияси ўз дўконлари тармоғи Whole Foods’да харидлар учун кафт билан тўловни амалга ошириш тизимини жорий қилди. Ушбу имкониятдан ҳозирча тармоқнинг Сиэтлдаги дўконларида фойдаланиш мумкин, бироқ у яқин ойларда бошқа дўконларда ҳам пайдо бўлади.

Тўлов кафтни кассадаги сканер устида силкитиш билан амалга оширилади. Бунинг учун Amazon One сервисида рўйхатдан ўтиш талаб этилади. У ерда фойдаланувчи ўз телефон рақами, банк картаси рақамини маълум қилиши ва кафтини сканерлаши лозим. Кассадаги сканер кафтдаги биометрик маълумотларни ўқиб, автоматик равишда пластик картадан харид учун пулни ечиб олади.

Amazon 2018 йилдан бошлаб кассирларсиз Whole Foods дўконларини синовдан ўтказа бошлаганди. Бироқ ушбу ташаббусдан меҳнат бозоридаги мураккаб вазият сабабли воз кечишга тўғри келган.

Мавзуга оид