Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Икки ой давомида 30 тоннагача гўшт оламиз» — наманганлик тадбиркор
Янгиқўрғонлик Ҳаётбек Муродуллаев паррандачилик билан шуғулланади. У икки йилдан бери товуқнинг бройлер зотини парваришлайди.
Тадбиркорнинг сўзларига кўра, паррандалар 4 хил босқичда озиқлантирилади. Бирламчи ейдиган еми «старт» дейилади, жўжани ривожлантириб етилтиради. Иккинчиси «рост», фақат ўстиради. Охирги босқичи «финиш», бу гўшт учун етилтиради. Товуқлар шу тариқа 2 ой давомида гўштга тайёр бўлади.

«Бройлернинг 3/8 маркасини боқамиз. Бир ойда 20 мингдан ортиқ товуқ парваришлаймиз. Битта жўжа 2 ой давомида етилгунича 4-5 килогача озуқа ейди. Битта товуқ эса ўртача 2-2.5 килогача гўшт беради. Икки ой давомида 30 тоннагача гўшт оламиз», — дейди Ҳаётбек.

Ҳозирда бу ерда 6 киши меҳнат билан банд. Ҳаётбек келгусида фаолиятини янада кенгайтириш истагида ва яна қўшимча иш ўринлари яратмоқчи.



Мавзуга оид
14:25 / 21.05.2025
Паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзлари берилмоқда
13:49 / 24.03.2025
Малайзия Ўзбекистонда паррандачилик кластерини ташкил қилмоқчи
14:35 / 18.02.2025
“Ёш тадбиркорлар” рақамли платформаси жорий этилади
11:50 / 18.02.2025